Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятини тартибга солувчи қонун имзоланди. Ҳужжат билан омбудсманнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди, хусусан, у 5 йилга сайланади ва инсон ҳуқуқлари бўйича қонунларга риоя этилишини назорат қилади. У фуқароларнинг шикоятлари асосида текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.
Бухоро шаҳридаги 4-тергов ҳибсхонасида маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари йўқлиги аниқланди ва улар омбудсман тавсиясига кўра ташкил этилди. Қонунчиликда маҳкумлар яқин қариндошлари билан йилига 6 марта қисқа ва 6 марта узоқ муддатли учрашувлардан фойдаланиши мумкинлиги белгиланган.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили 27-сонли манзил колонияда мониторинг ўтказди. Барча маҳкумлар тиббий текширувдан ўтказилганда уларнинг 47 нафарига «Остеомиелит», «Остеохондроз» ташҳислари қўйилди. Уларга стационар даво муолажалари буюрилди.
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсман) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилади.
Барча ҳудудларда омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади. Улар фуқаролардан шикоятларни қабул қилиб, инсон ҳуқуқлари мониторингини юритади.
Қорақалпоғистоннинг Нукус туманидаги ғишт заводларидан бирида меҳнат қилаётган маҳбусларга март-май ойлари учун иш ҳақлари тўлаб берилмагани аниқланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) аралашуви билан маҳкумларнинг ойлик маошлари тўлаб берилишига эришилди.
Ўтган йили Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил салкам 15 мингта мурожаатни қабул қилди ва унинг 4486 тасини кўриб чиқишни ўз назоратига олди. Омбудсманнинг 274 та мурожаатига вазирлик ва идоралар ўз вақтида жавоб бермаган. Бола омбудсмани йил давомида 85 та мурожаатни олган ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 8 марта судларда қатнашган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг